16:42 / 16.06.2017
4 200

Таиландда кучли портлаш содир этилди

Таиландда кучли портлаш содир этилди
Бугун, 16 июнь куни Таиланд пойтахти Бангкокда портлаш содир этилди. Бу ҳақда “Рейтерс” агентлигига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Полиция ходимининг маълум қилишича, портловчи қурилма кўчадаги дарахт тагига пластик пакетда ўрнатилган бўлиб, бомба кўча тозалайдиган ходимнинг пакетга текканидан сўнг ҳаракатга келган. Натижада бомбадан зарар кўрган ходим воқеа жойида вафот этган.

Таиланд ҳукумати жорий йилнинг 22 май куни Пхрамонгкутклао шифохонасидаги портлашни содир этган 62 ёшли гумондорни қўлга олганди. Портловчи қурилма керамик ваза ичига жойланган бўлиб, портлаш натижасида 24 киши енгил жароҳат олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда кучли портлаш содир этилди