АҚШ 5 ёшдан бошлаб мигрант болаларга мамлакатни тарк этиш учун 3 минг доллар таклиф қилмоқда

АҚШ 5 ёшдан бошлаб мигрант болаларга мамлакатни тарк этиш учун 3 минг доллар таклиф қилмоқда

АҚШ ҳукумати мамлакатни ихтиёрий тарк этишга рози бўлган 5 ёшдан бошлаб вояга етмаган мигрантларга 3 минг доллардан пул таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Law нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, бундай таклифлар иммиграция ишлари бўйича судларда кўриб чиқилаётган айрим болаларга билдирилмоқда. Баъзи ҳолларда бу таклифни Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) юристлари илгари сураётган бўлса, бошқа вазиятларда судьялар болаларга мамлакатни ихтиёрий тарк этиш имкониятини тушунтирмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, айрим болаларга бундай таклифлар ота-оналари ёки қонуний вакиллари иштирокисиз, баъзан эса юридик ёрдам олиш имкониятисиз тақдим этилмоқда. Уларнинг хавотирича, болалар бу қарорнинг ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англамасдан, бошпана сўраш ёки бошқа ҳимоя чораларидан воз кечиши мумкин.

2025 йилда ҳам АҚШ маъмурияти 14 ёш ва ундан катта, мамлакатга ота-онаси ёки қонуний васийсиз келган мигрант болаларга ўз ватанига ихтиёрий қайтиши учун 2 500 доллар таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари янги таклиф болаларга босим ўтказиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. АҚШ расмийлари эса мазкур таклиф юзасидан Bloomberg Law’нинг изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар