АҚШда ўрдак шаклида ўсган помидор йиллар ўтиб яна эътибор марказида бўлди

1 дақиқа ўқиш124
АҚШда ўрдак шаклида ўсган помидор йиллар ўтиб яна эътибор марказида бўлди

АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи эр-хотиннинг боғида етиштирилган ўрдак шаклидаги помидор йиллар ўтиб яна интернет фойдаланувчилари эътиборини қозонди. Ғайриоддий кўринишга эга сабзавот 2015 йилда топилган бўлса-да, унинг сурати ҳануз одамларни ҳайратда қолдирмоқда.

Воқеа қаҳрамонлари — Маунт-Моррис шаҳарчасида истиқомат қилувчи Мари ва Боб Давидеклар. 2015 йил сентябрида Мари боғидаги ҳосилни йиғаётган пайтда резина ўрдакчани эслатувчи помидорга кўзи тушган.

Аёл дастлаб унинг шаклидан ҳайратланганини, яхшилаб қараганидан кейингина помидор ҳақиқатан ҳам ўрдакка ўхшашини англаганини айтган. Турмуш ўртоғи Боб эса аввалига бунга ишонмаган. Бироқ помидорни ўз кўзи билан кўргач, унинг ўрдак ёки ҳатто товуқни эслатишини тан олган.

Кўп ўтмай, ноодатий помидорнинг сурати маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Кейинчалик бу воқеа халқаро нашрларда ҳам ёритилиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Фойдаланувчилар унинг ёқимтой кўринишини табиатнинг кичик мўъжизаси сифатида таърифлади.

Эр-хотин помидорни дарҳол истеъмол қилиш ўрнига, уни имкон қадар узоқроқ сақлашга қарор қилган. Мари эса бу тасодифий топилма бошқаларни ҳам боғдорчиликка қизиқтиришига умид билдирган.

Мутахассислар сабзавотларнинг ноодатий шакли гул ривожланишидаги ўзгаришлар, чангланиш жараёни ёки бир нечта меванинг қисман қўшилиб ўсиши сабабли юзага келиши мумкинлигини таъкидлайди. Бундай ҳолатлар кам учраса-да, табиий жараён ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?