АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон ғалабасини “Алҳамдулиллаҳ” сўзи билан нишонлади

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон ғалабасини “Алҳамдулиллаҳ” сўзи билан нишонлади

АҚШнинг Мичиган штатида бўлиб ўтган Сенат сайловида демократлар вакили Абдулраҳмон Муҳаммад Эл-Сайед ғалаба қозонди. У республикачи рақиби Майк Рожерсни мағлуб этиб, АҚШ тарихида Сенатга сайланган илк мусулмон бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ғалабадан кейин Детройтда тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаган Эл-Сайед сайлов кампанияси давомида натижани кутар экан, доим “Иншааллоҳ” деб келганини эслади.

«Эҳтимол, шу пайтгача сайлов натижалари ҳақида гапирганимда доим “Иншааллоҳ” ёки “Худо хоҳласа” деб келганимни пайқагандирсиз. Аммо бугун, шу кечадан бошлаб, “Иншааллоҳ”ни “Алҳамдулиллаҳ”га алмаштирсак бўлади», — деди у.

Сиёсатчининг бу сўзлари залда йиғилганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

42 ёшли Эл-Сайед аввал Мичиган штатида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлик лавозимида ишлаган. У мисрлик муҳожирлар оиласида туғилган.

Унинг Сенатга сайланиши АҚШ мусулмонлари учун тарихий воқеа сифатида баҳоланмоқда. Эл-Сайед 2027 йил январь ойида қасамёд қабул қилиб, сенатор сифатида фаолият бошлаши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар