79,25 метр баландликда қолган альпинист телефонидан фойдалана олди

79,25 метр баландликда қолган альпинист телефонидан фойдалана олди

АҚШда альпинист тоғ ёнбағрида хавфли вазиятда қолиб кетгани ва шунга қарамай телефонини чиқаргани учун ижтимоий тармоқларда танқид қилинди.

У Mount Yonah тоғининг тик қояси бўйлаб арқонсиз кўтарилаётганда юқорига ҳам, пастга ҳам хавфсиз туша олмай, тахминан 20х20 дюймлик қоя токчасида 260 фут баландликда қолиб кетган. У жароҳат олмаган.

Воқеа 25 август, сешанба куни соат 19:00 дан кўп ўтмай содир бўлган. Альпинист 911 рақамига қўнғироқ қилган. Фавқулодда хизматлар дрон ёрдамида уни тоғнинг ғарбий ёнбағрида тезда аниқлаган.

Қутқарув кадрларида альпинист кичик токчада тургани кўринади. Ўт ўчирувчи Уилл Ропер қоя бўйлаб арқонда пастга тушиб, унинг олдига борган.

У ҳамкасблари билан биргаликда альпинистни хавфсиз боғлаб, пастга олиб тушган. Операция қутқарувчилар етиб келганидан 42 дақиқа ўтиб якунланган.

Ҳодиса жойига White County Fire Services, тез тиббий ёрдам, Emergency Management ва Georgia Department of Natural Resources ходимлари жалб этилган. Расмийлар дрон альпинистни тез топишда «жуда муҳим» бўлганини айтган.

Альпинист жароҳатсиз қутқарилган бўлса-да, унинг арқонсиз кўтарилиб, қояда қолиб кетгани ва кичик токчада телефонидан фойдалангани интернет фойдаланувчиларининг кескин танқидига сабаб бўлди.

Қутқарув операцияси қўшимча ҳодисаларсиз якунланган. White County Public Safety барча идоралар ва қутқарувчилар ишини юқори баҳолаган.

Қутқарув видеоси интернетга жойланганидан сўнг фойдаланувчилар турлича фикр билдиришди. Айримлар альпинист омадли бўлганини ва қутқарувчилар ишини мақтаган бўлса, бошқалар унинг ҳаракатини «ақлсизлик» деб баҳолади.

Бир фойдаланувчи унинг арқонсиз, оддий кроссовка ва рюкзак билан тоғга чиққанига эътибор қаратди. Бошқалар эса қутқарувчилар уни олиб тушиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйганини таъкидлади.

Айримлар воқеани машҳур эркин альпинист Алекс Хоннолд билан таққослаб, «Сиз Алекс Хоннолд эмассиз» дея изоҳ қолдирди. Улар бундай мураккаб кўтарилиш ҳар ким ҳам уддалай оладиган иш эмаслигини таъкидлашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар