Рапунзел эртаги ҳаётга кўчди: блогер уйини сеҳрли минорага айлантириб кўпчиликнинг эътиборини тортди (видео)

1 дақиқа ўқиш227
Рапунзел эртаги ҳаётга кўчди: блогер уйини сеҳрли минорага айлантириб кўпчиликнинг эътиборини тортди (видео)

Америкалик блогер Микара Тюэрс Ҳеллоуин байрамига ноодатий ва ижодий либос тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортди. У Disney мультфильмидаги Рапунзел образини гавдалантириш билан бирга, қаҳрамон яшаган минорани ҳам ўз уйининг ҳовлисида яратди.

Блогернинг асосий ғояси болаларга ширинликларни Рапунзелнинг узун сочлари ёрдамида етказиш бўлган. Бунинг учун у соч ўримига кичик саватча боғлаб, уни чироқлар билан безатди. Болалар ширинлик олиш учун келганида, саватча юқоридан пастга туширилди.

Микара Тюэрс тайёргарлик жараёнини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам намойиш этиб борди. Унинг турмуш ўртоғи, ҳайкалтарош Ден Чудзински ҳам бу ишда ёрдам берди. У Флин Райдер образини гавдалантирди. Яна бир аёл эса Рапунзелнинг асардаги асраб олувчи онаси Готел ролини ижро этди.

Миноранинг олд қисми қурилишда ишлатиладиган пенопластдан тайёрланиб, уйнинг кириш қисмига ўрнатилди. Рапунзел қиёфасини тўлдириш учун блогер сунъий гуллар билан безатилган узун парикдан фойдаланди.

Маҳаллий аёллардан бири ҳовлида ташкил этилган байрам видеосини эълон қилиб, уни «Бир умрга татигулик Hellouin хотиралари» дея таърифлади.

Огаё штатининг Финдли шаҳрида яшовчи Микара Тюэрс ноодатий ва мураккаб костюмлар, хусусан, Disney маликалари либосларини яратиши билан танилган. Унинг YouTube каналига 2,7 миллиондан ортиқ киши обуна бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?