15:05 / 28.06.2017
8 790

Дубай полицияси британиялик сайёҳга умрбод қамоқ жазоси тайинлади

Дубай полицияси британиялик сайёҳга умрбод қамоқ жазоси тайинлади
Британиялик сайёҳ Дубай суди томонидан бутун умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, 22 ёшли сайёҳ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган. У Дубайдаги уйига яқин жойда қўлга олинди. Унинг уйидан эса гиёҳвандлик моддалари топилган.

Офицерлар сайёҳни тунда қўлга олишган. Унинг уйи тинтув қилинганида 8 та мобил телефон ҳам топилган. Бу ускуналар гиёҳванд модда сотуви билан шуғулланиш учун фойдаланилган.

Полициячилар томонидан қўлга олинган британиялик йигит аввалига гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ва сотиш айбини тан олган бўлса, кейинчалик суд жараёнида фақат қабул қилганини маълум қилиб, гиёҳванд модда сотмаганини айтган.

Шунга қарамай, Дубай суди уни умрбод қамоқ жазосига тайинлади. Суднинг бу ҳукми норози тараф арз қилган ҳолатда 15 кун ичида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай полицияси британиялик сайёҳга умрбод қамоқ жазоси тайинлади