
Худди шу факт бўйича, Москва прокуратураси жиноий иш қўзғатган. Тергов ишлари Россия жиноят мажмуасининг 116 бандига асосан давом эттириляпти. Полиция маҳкамасига фожиа сабабларини чуқур ўрганиб, айбдорга қонунга кўра жазо чоралари кўриш вазифаси юклатилди.
Текширувлардан сўнг шу нарса маълум бўлдики, журналистни калтаклаган шахс футбол фанатларидан бири эди. У Москванинг ЦСКА футбол клубига фанатлик қилган. Аммо анча олдин пиёнисталиги ва тўполончилиги туфайли фанатлар рўйхатидан чиқарилган.
Воқеа Москвадаги М. Горький номли истироҳат боғида содир бўлди. «НТВ» телеканали мухбири Никита Развозжаев десантчилар кунига бағишланган тўғридан-тўғри кўрсатувни олиб бораётганди. Олдига маст бир эркак яқинлашиб келди-да, куракда турмайдиган сўзлар билан мухбирни ҳақоратлай бошлади. Развозжаев уни тинчлантиришга уринганда, юзи аралаш мушт тушира кетди. У Украинага тегишли «Оплот» ташкилоти логотипи туширилган футбол майкасида экани ҳақида хабар тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, «Оплот»ни Украина ҳукумати террор ташкилоти сифатида қабул қилган. Сабаби, бу ташкилотдагилар Донецк халқ республикасини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар