12:15 / 16.08.2017
7 292

Африкада пушти ранг филчани кўриб қолишди (видео)

Африкада пушти ранг филчани кўриб қолишди (видео)
Африкадаги Крюгер миллий боғида сайр қилиб юриб, сайёҳ пушти рангли филчани кўриб қолди ва видеога олди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ноодатий тусли филча сув ҳавзасида бошқа филлар билан бирга шўхлик қилмоқда. Унга ғамхўрлик қилиб, меҳр кўрсатишмоқда ва ўз уруғдошларига ўхшамаганлиги учун ҳеч ҳам азоб чекмаяпти.

Альбинизм — организмда тери ва соч ранги, кўз рангдор пардасининг туси учун жавоб берадиган меланин пигментининг бўлмаслиги билан тавсифланадиган касаллик.

Альбинос жониворларнинг ҳаёт учун курашиши жуда қийин: улар ўз уруғдошлари орасида ажралиб тургани учун, йиртқичлар овининг биринчи галдаги объектига айланади. Бундан ташқари, уларни камёб терини қўлга киритиш истагидаги браконьерлар алоҳида ўжарлик билан таъқиб қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкада пушти ранг филчани кўриб қолишди (видео)