18:33 / 06.09.2017
5 563

Париж яқинида автомобиль полициячи устига ҳайдаб борилди

Париж яқинида автомобиль полициячи устига ҳайдаб борилди
Париж яқинидаги Вернуйе шаҳрида автомобиль ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимига қараб ҳайдаб борилди. Бу ҳадқа «BFMTV»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳодиса олиб қочилган машинани қидирув бўйича амалиётни ўтказиш вақтида юз берган. Икки полициячи ўғирланган сифатида қайд қилинган автомобилни тўхтатишга уринган, бироқ транспорт воситаси ҳайдовчиси уларнинг талабига бўйсунмади ҳамда уни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимига қараб ҳайдаб борган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган, ҳозирги вақтда уни полиция қидирмоқда. Автомобиль йўловчиси қўлга олинган. Жабрланган полициячининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Марселда автомобиль ҳайдовчиси автобус бекатларига ҳужум уюштирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париж яқинида автомобиль полициячи устига ҳайдаб борилди