Италия Ташқи ишлар вазири Анжелино Альфано La Repubblica газетасига берган интервьюсида ҳукумат КХДР элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилгани ҳақида айтди, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Биз жиддий қарор қабул қилдик — Шимолий Корея элчисига аккредитация муддати тўхтатилади. У энди Италиядан чиқиб кетиши керак»,— деган Альфано.
Сентябрь ойи бошида Шимолий Корея ўз тарихидаги энг йирик ядровий синовни ўтказганди ва минтақада навбатдаги инқирозни келтириб чиқарди. АҚШ Президенти Дональд Трамп 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида расмий Пёнгянгдан ракеталар учиришни бас қилишни талаб қилди. Трамп акс ҳолда АҚШ Шимолий Кореяни «йўқ қилиб юбориши» мумкинлиги билан таҳдид қилди. КХДРнинг ракета синовларини барча давлатлар қоралайди, аммо шимолликлар давлати ракета синовларини тўхтатиб, тинч музокаралар ўтказмаяпти.
Бундан аввалроқ Хитой ҳукумати шимолий кореяликларнинг мамлакат ҳудудидаги барча компанияларини ёпишга қарор қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди