
Венгрия ва Сербия чегарасида полиция ходимидан қочишга ҳаракат қилган қочоқни чалиб йиқитган оператор — Петра Ласзлога нисбатан суд 3 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар бермоқда.
Суриялик қочоқнинг адвокати операторга нисбатан инсонларга куч ишлатиш ва жиноят содир этишга уриниш каби айбловлар қўйилишини талаб қилган.
Петра Ласзло 2015 йилда Венгрия ва Сербия чегарасида полиция ходимларидан қочишга уринган суриялик қочоқни чалиб йиқитган эди.
Кейинроқ видеокамерага муҳрланган ушбу лавҳа жамоатчилик томонидан катта эътирозларга сабаб бўлган эди. Операторга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган эди.
Суд ҳукмига кўра, Петра Ласзлога нисбатан суд 3 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар