15:46 / 15.11.2017
7 151

Мексикалик 10 ойли болакай 28 кг вазн тўплади

Мексикалик 10 ойли болакай 28 кг вазн тўплади
10 ой аввал Мексикада меъёрий вазн билан дунёга келган Луис Мануэль Гонсалес айни пайтда 28 кг вазн тўплади. Болакайнинг онаси унинг семириб кетишига сабаб ҳаддан ортиқ ёғли она сути деган фикрга келган. Луис дунёга келган пайти 3,5 килограмм вазнга эга эди.

Шифокорлар боланинг семизлигига сабаб она сутининг ёғли эканлиги ҳақидаги фикрни рад этишяпти. Уларнинг айтишларича, бола аждодлари орасида Прадер-Вилли синдромидан азият чеккан инсонлар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда болалар фақат очлик ҳиссини туядилар ва мушаклар тонуси қониқарли даражада бўлмайди.

“Боланинг жигар, ўпка ва юраги чарчаб қолмоқда. Кичик беморимизнинг ҳаёти хавф остида ва унга кўмак бера оламиз деган умиддаман” дейди мексикалик шифокор-диетолог Сильвия Ороско.

Бироқ, болакай олиши керак бўлган гормонал муолажанинг бир дона қабули 555 АҚШ доллари нархидадир. Луиснинг отаси эса ойига 200 АҚШ доллари ишлаб топади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикалик 10 ойли болакай 28 кг вазн тўплади