
Мотоциклда сайр қилиш жуда қизиқарли машғулот, агар ёнингизда сизга ҳамроҳлик қилаётган яна 57 та одам бўлса, ушбу жараён яна ҳам қизиқарли тус олиши тайин.
Ҳиндистон армияси мотоциклчилар корпуси аъзолари битта мотоциклда 58 та одам бирга йўл босиб жаҳон рекордига эришмоқчи бўлдилар. Мотоцикл 58 нафар одам билан 1200 метр масофани босиб ўта олган.
Гиннес рекордлари қоидаларига кўра гуруҳ аллақачон ариза ёзган, рекорд учун зарурий барча талабларнинг амалга оширилганига доир текширишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар