Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Сиёсатчилар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ/ОДКБ) Минскда бўлиб ўтган саммити вақтида учрашган.
Kun.uz тарқатган хабарга кўра, президентлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, хусусан, чегарадаги вазият билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев барчага чегарадаги вазият маълумлиги ҳақида гапирган.
«Шунинг учун биз шундай қарорга келдик: ҳукуматларимиз томонидан тузилган йўл харитаси бор, биз уни яна қайта кўриб чиқамиз. Икки давлат ишчи гуруҳлари буни муҳокама этишади ва бу йўл харитасини имзолашади», - деган Нурсултон Назарбоев.
У Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам чегарада назорат ўрнатишини қайд этиб ўтган. Шунингдек, ЕИИ вакиллари юклар ўтказилишини назорат қилади.
Худди шундай текширувлар Хитой билан чегарада ҳам ўтказилади. Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, у Сооронбай Жээнбековни ўз мамлакатига таклиф этган.
«Биз мавжуд масалалар бўйича гаплашдик ва бир тўхтамга келдик. Икки давлат ҳукумати декабрь ойи мобайнида ўзаро муносабатлардаги масалалар бўйича йўл харитасининг якуний кўринишини ишлаб чиқиши зарур. Шунда кўплаб муаммолар ҳал этилади. Чегаралар бу йўл харитаси имзоланишидан аввалроқ ҳам очилади. Икки томонлама ҳамкорлик бўйича барча вазифалар ва масалалар келишилган муддатда ҳал этилади», - дея қайд этган ўз навбатида Сооронбай Жээнбеков.
Қайд этиш керакки, икки давлат ўртасидаги муносабатлар шу йилнинг октябрида ёмонлашди, 10 октябрь куни чегарадаги вазият кескинлашди. Қозоғистон фитосанитар назоратни кучайтирди. Бунга Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбоев кетишидан олдин мамлакати блокада тушишига сабаб бўлувчи айрим қадамларни ташлагани сабаб бўлганди. У Қозоғистон раҳбариятига, хусусан, Нурсултон Назарбоевга қатор айбловлар қўйганди. Ҳозирга қадар ҳам ҳар куни юзлаб юк ташиш машиналари чегарада ушланиб қолмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди