10:50 / 09.03.2018
5 002

Ким Чен Ин ядро дастурини тўхтатишга ваъда берди

Ким Чен Ин ядро дастурини тўхтатишга ваъда берди
Жанубий Корея президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабарига кўра, у билан музокаралар олиб борган КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилмоқда.

«Мен АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув чоғида у ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича позицияга эга эканини айтгани ҳақида маълум қилдим. Ким Шимолий Корея бундан кейин ядровий ҳамда ракета синовларидан тийилишига ваъда берди», - дея айтиб ўтди Чон Ий Ён.

Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллагани хабар берилганди. Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ядро дастурини тўхтатишга ваъда берди