11:33 / 12.03.2018
6 682

Дугоналари билан БАА дан “қиз базми” уюштириб қайтаётган қиз фалокатга учради

Дугоналари билан БАА дан “қиз базми” уюштириб қайтаётган қиз фалокатга учради
Эрон ғарбида фалокатга учраган хусусий самолёт бортида туркиялик тадбиркор Ҳусайн Башараннинг қизи ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган. Бу ҳақда DHA ахборот агентлиги хабарига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Sozcu нашрининг таъкидлашича, 28 ёшли Мина Башаран БААдан қайтаётган бўлган. У Амирликларда никоҳ тўйи арафасида дугоналари билан “қиз базми” уюштирган. Таъкидланишича, қиз 2013 йилдан Başaran Holding директорлар кенгаши таркибига кириб келган, уни отасининг ўрнини эгаллаш учун тайёрлашаётган бўлган.

Самолёт Başaran Holding’га қарашли Bombardier CL60 реактив самолёти бўлган. Ҳаммаси бўлиб фалокат оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Самолётнинг фалокатга учрашига двигателининг ёниб кетиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Эроннинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мўжтабу Холидий маълум қилган.

“Самолёт двигатели ёниб кетиши сабабли қулаган ва маҳаллий аҳоли қулаётган самолётни кўрган”, деб айтди Холидий.

Шаржа-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт Чахармахал ва Бахтиёрия вилоятидаги тоғли ҳудудга қулаган. Самолёт ерга урилгач ёниб кетган.

IRNA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, воқеа жойида чиққан ёнғин ҳозирча ўчирилмаган. Қутқарувчилар бригадаси воқеа жойига етиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дугоналари билан БАА дан “қиз базми” уюштириб қайтаётган қиз фалокатга учради