Мусулмонлар Германия жамиятининг ажралмас қисми, шундай экан ислом дини ҳам биз учун бегона эмас. Бу ҳақда Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери – Ангела Меркель Швеция Бош вазири Стефан Левен иштирокида ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дейилади ЎзА хабарида.
Меркель бундай изоҳни Германия Ички ишлар вазири Хорста Зеехоферанинг “Ислом учун Германияда жой йўқ”, дея билдирган фикрларига раддия сифатида келтирган.
Канцлернинг қайд этишича, христиан ва иудаизм дини вакиллари мамлакатнинг тарихий ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшган бўлса-да, бугун Германияда 4 миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилмоқда. Шундай экан, жамият тараққиётида мусулмонларнинг ҳам улуши бор.
Сиёсатчи, шунингдек, ҳукумат бир нарсани – Исломнинг давлат Конституциясига зид ўлароқ ҳаракат қилишини истамаслигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин