17:00 / 21.03.2018
5 234

Газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди (фото)

Газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди (фото)
Фото: «Лента.ру»
Мурманскда газ портлаши натижасида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди. Бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақида Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига асосан Хабар нашрида хабар берилди.

Портлаш кўп қаватли уйнинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватларига зарар етказган. Вайрона орасида ҳали ҳам қутқарилиши лозим бўлган инсонлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда, портлаш сабаби ҳам ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди (фото)