Фото: «Ўзбекистон 24»
Жиззахлик Каримжон Қодиров дастлаб Россияга ишлаш учун бориб, у ерда террорни тарғиб қилувчиларнинг таъсирига тушиб қолади ҳамда уларнинг тарғиботи билан қисқа муддат шуғулланиб ҳам келади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Шундан кейин унга Сурияда террорчилар сафига келиб қўшилиш таклифи ҳамда йўл харажатлари учун 1000 доллар миқдорида маблағ ва қалбаки паспорт юборилади.
Қалбаки паспорт билан Туркия орқали Сурияга кетаётган Каримжон Қодировни Туркия ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Грузияга «депорт» қилади. У бу ҳақда раҳнамоларини хабардор қилганида эса, улар Грузияда кутиб туриши кераклигини айтади.
Каримжон Қодиров Грузияда унга юборилган Қирғизистоннинг қалбаки фуқаролик паспорти билан яна ўз йўлида давом этиш ҳаракатида бўлганида Ўзбекистон ҳамда Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳамкорлигида қўлга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган Қодиров Каримжон Раҳимжон ўғли ҳозирда УЯ 64/47 да қамоқ жазосини ўтамоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди