
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатмоқда, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпмоқда. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига асосан Кун нашри хабар берди.
Шимолий Корея етакчиси Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг ялпи мажлисида шундай баёнот билан чиқди.
«Шимолий Корея 21 апрелдан ядровий синовлар ва қитъалараро баллистик ракеталар учиришни тўхтатади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Ким Чен Иннинг эълон қилишича, ҳукумат мамлакат шимолидаги ядро полигонини ёпади, бу синовларни тўхтатиш борасидаги ваъдалар тасдиқлови сифатида юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «яқин ҳафталар ичида» учрашишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар