
Тамбовда 27 ёшли ўғри ташкилотлардан бирининг офисидан 30 миллион рублни ўғирлаб чиқиб кетди, деб хабар қилди Даракчи нашри.
Видеокамера кадрларидан кўриш мумкинки, ўғри қўлида пул тўла қора сумка билан кетаётиб, “ўлжа”сини ерга тушириб юборади. Лекин у пулларни олишга ҳам ҳаракат қилмайди.
Полиция томонидан пул тўла сумка Тамбов шимолидаги гаражлардан бирида топилди. Ҳозирда жиноятчи қамоққа олиниб, унга қарши жиноий иш қўзғатилган.
[media=https://youtu.be/yG32gvtlce4] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар