00:12 / 11.06.2018
4 757

Назарбоев президентлар бир-бирига нима совға қилишини айтиб берди

Назарбоев президентлар бир-бирига нима совға қилишини айтиб берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат раҳбарлари бир-бирига нима совға қилиши ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

«Одатда давлат раҳбарлари бир-бирига совға беришади. Менга нима совға қилишганини кўрмоқчи бўлсангиз, музейга боринг. Ҳаммаси ўша ерда. Кеча менга 15 метрли ипак материал совға қилишди, унда Хитой тоғлари тасвирланган ва ёзув ҳам бор. Одатда биз қимматбаҳо совғаларни тақдим қилмаймиз, бу одобдан эмас. Аммо, эътибор жуда муҳим нарса» - деди Назарбоев Циндао шаҳридаги матбуот анжуманида.

Назарбоев сўзларига кўра, у тоғ барсининг кумушдан ясалган тасвирини совға қилган. Бундан ташқари, қозоқ давлати раҳбари Россия президенти Владимир Путинга ХХР дўстлик ордени топширилганига ҳам изоҳ берди.

«Владимир Путинни ХХР раиси Си Цзиньпин орден билан тақдирлади, буни ижобий баҳоладим. Мен уни қўллаб-қувватлаш учун жаҳон чемпионати очилиш маросимига бораман. Баъзилар бойкот қилишяпти, аммо мен бораман. Биз яқин дўстмиз, дўстона муносабатлардан дўстлик вужудга келади, аммо сиёсатчилар дўстлиги - муҳаббат эмас. Бу дўстлик мамлакатнинг, бошқараётган давлатнинг манфаатларидан келиб чиқади. Шундай шароитда ҳар нарса бўлиши мумкин, суҳбатлар ҳам бошқача, совғалар ҳам» , - деб қўшимча қилди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти 10 июнь куни ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг Циндао шаҳридаги 18-кенгашида иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев президентлар бир-бирига нима совға қилишини айтиб берди