13:53 / 12.06.2018
3 865

Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади

Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ - Шимолий Корея саммитининг якуний ҳужжатини имзолади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Ҳар икки етакчи якуний ҳужжатни батафсил ва атрофлича, деб атаган.

Трамп маросим давомида Ким Чен Инга бир неча маротаба миннатдорлик билдирди ҳамда бўлиб ўтган музокараларни фантастик, деб атади.

«АҚШ ва КХДР ўртасидаги муносабатлар аввалгидан бошқача бўлади. Биз (Трамп ва Ким - таҳ.) бирга ишлашни хоҳлаймиз, бизда алоҳида алоқа пайдо бўлди», - дея айтиб ўтди Қўшма Штатлар президенти.

12 июнь куни Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Мамлакатлар етакчилари бир томонлама учрашув ўтказишди, шундан сўнг биргаликда нонушта қилишди ва сайрни амалга оширишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий қуролсизланиши бўйича саволга жавоб қайтармагани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади