Россиянинг марказий телеканларидан бири “Первый”да мамлакатда 12 июнь – “Россия куни” байрами нишонланган санада намойиш этилган “Князь Владимир - Рус давлати чўқинтирувчиси” фильмида Қадимги Рус давлати эътиқодининг айнан нима сабабдан юнон талқинидаги провославлик томон юз бургани борасида ҳикоя қилинади. Azon.uz нашри бунга эътибор қаратди.
Фильм ижодкорлари сценарийни ёзишда тарихчи Нестор қаламига мансуб манбага таянишган.
Маълум бўлишича, сиёсий иттифоқчи излаётган князь Владимир ҳузурига турли дин даватчилари ташриф буюришган.
Владимирнинг Хазар яҳудийлари вакилига жавоби қуйидагича бўлган.
“Ўзларингиз Худо томонидан рад этилиб, ер юзининг турли нуқталарига сочилиб кетган ҳолингизда халқимни нимага ҳам даъват этардингиз. Ёки бизларгаям шуни истайсизми? Сизнинг давлатингиз вайрон этилиб, пароканда бўлмишдир. Ёки бизнинг ҳисобимиздан уни тиклашни истайсизми”.
Князнинг Мусулмон элчига жавоби янада кутилмаган кўриниш олди.
“Русда ичкилик анъанаси бор – бусиз ҳаёт кечира олмаймиз”.
Тарихчилар бу сўзларни кўпинча Россиядаги ичкиликка ружу қўйишнинг ибтидоси ўлароқ талқин қилишади.
Рус одатига кўра князь дастурхонида маслакдошлар жам бўлишарди. Ҳозир ҳам аксарият ҳолларда бўлганидек, тушлик столи атрофида муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинар ва бу давлат бошқарувининг бир қисми ўлароқ кўрилган. Ҳукмдорнинг ўз аъёнлари билан ичишдан бош тортиши, ҳукуматдан бош тортиш сифатида баҳоланган. Князь ўз аъёнларига қай даражада боғланган бўлса, улар ҳам князга шу қадар боғлиқ эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди