
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта невараси, Дарига Назарбоева қизи турмушга чиқди деб хабар берди Даракчи.
Маълумотларга кўра, Венера 22 яшар Дален Чайжунусовга турмушга чиққан. Улар икки йил олдин танишган, фотиҳаси жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган эди.
Дален Фаробий номидаги Қозоғистон Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган, Венера эса ҳамон талаба, у ижтимоий коммуникация ва санъатни ўрганиш билан машғул.
Никоҳ оқшоми 23 июнь куни Олма-Отадаги беш юлдузли "Ritz-Carlton" меҳмонхонанинг баллар залида ўтказилган. Тўйда оиланинг қариндошлари ва дўстлари қатнашди.
Шунингдек, тўйда "Россия эстрадаси қироли" Филипп Киркоров меҳмон сифатида иштирок этиб, ёшларни ушбу кун билан табриклади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар