
Буюк Британия мактабларида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида жуда ғалати қарорларга қўл урилмоқда.
Daily Mail тарқатган хабарга кўра, трансгендерлар (жинсини ўзгартирган одамлар) ҳуқуқи учун курашиш мақсадида Бирлашган қиролликдаги 40 та мактаб маъмурияти қиз болаларга таълим муассасасида юбка кийишни тақиқлади.
Бундан кейин барча ўқувчилар шим кийиши зарур. Мактаб вакилларининг таъкидлашича, бу “тенглик ва мулойимлик”ни таъминлашга қаратилган.
Ўз навбатида ўқувчиларнинг ота-оналари янги қоидалардан норози эканликларини билдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, юқоридаги қарор қабул қилинишидан олдин улар билан ҳеч қандай консультация ўтказилмаган ва уларнинг фикри сўралмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар