22:48 / 16.07.2018
4 466

Бургут 8 ёшли қиз болага ҳужум қилди (видео)

Бургут 8 ёшли қиз болага ҳужум қилди (видео)
Яқинда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Тон туманида бўлиб ўтган “Тескей жээк” этнофестивалида бургут 8 ёшли қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда Kaktus.media манбасига таяниб "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Унга кўра, қизча овчи қушларни намойиш этиш учун мўлжалланган майдончага югуриб чиқиб кетиб қолган. Шу пайтда бургут ўргатувчилардан бири ўз қушини дрессировка қилаётган эди. Йиртқич қуш эса югуриб келаётган қизни кўриб унга ташланган ва елкасига тирноқларини ботириб олиб, чўқий бошлаган. Бахтига, қиз юзини беркитишга улгурган. Яқин атрофдаги этнофестиваль иштирокчилари қушни дарҳол ҳайдаб юборишган.

Жабрланган қиз тезда шифохонага олиб борилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига рухсат беришган.

Бургутнинг ҳужуми у ҳайвонларга ҳужум қиладигандек кучли бўлмаган. Қизни шифохонага олиб борган кишининг айтишича, бу ерда ҳеч кимни айблаб бўлмайди.

ОАВ маълумотига кўра, қиз ўз синглиси билан фестивалда ишлаётган онасининг олдига келган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу этнофестивал дастуридан кўчманчиларнинг урф-одатлари, ўйинлари, ҳунармандлар кўргазмалари қатори овчи қушлар билан кўргазмали чиқишлар ҳам ўрин олган эди.
[media=https://www.facebook.com/kaktovottakkg/videos/251267085667211/]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)