08:30 / 25.08.2018
4 896

Бензин нархи сувдан ҳам арзон бўлган мамлакат

Бензин нархи сувдан ҳам арзон бўлган мамлакат
Фото: «Reuters»
Венесуэла ҳукумати икки йил давомида бензин нархини ошириб бориб, халқаро даражага чиқармоқчи. Ҳозирча эса бир ичгулик қаҳва пулига миллион литр бензин олиш мумкин, деб ёзади «Xabar.uz» хориж матбуотига таяниб.

Венесуэла 20 август, душанба кунидан бензин нархини оширишга киришди. Президент Николас Мадуронинг таъкидлашича, шу икки йил давомида бензинни сув текинга қўлга киритишга имкон берувчи ҳар қандай ҳолатларлар бартараф этилиши керак.

Шунинг баробарида, ҳукумат ўзининг рўйхатга олинган тарафдорлари (моддий имтиёзлар олишга махсус карталари бор кишилар), ижтимоий кўмакка муҳтожлар ва жамоат транспорти корхоналарини қўллашда давом этади.

Гуруч, сут, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотларидан фарқли ўлароқ, Венесуэлада бензин тақчиллиги йўқ. Бензиннинг бир литри 6 боливар туради. Агар маҳаллий валюта еврога ўгирилса, бир еврога бир стакан қаҳва ёки миллион литр бензин сотиб олиш мумкин.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили давлат Колумбия ва Кариб ҳавзасининг бошқа мамлакатларига бензин ноқонуний олиб чиқиб кетилишидан 16 млрд. евро атрофида зарар кўряпти. Яна айрим сабабларга кўра, Венесуэлада нефть саноати илгаригидек даромад келтирмаяпти.

Ҳозир Венесуэлада суткасига 1,36 миллион баррел нефть ишлаб чиқариляпти — бу охирги 50 йилдаги энг паст кўрсаткич. Халқаро бозорда эса нефтининг катта қисмини сота олмаяпти — Россия ва Хитойдан қарзини узяпти, қолаверса, яқин иттифоқчиси Кубани арзон нефть билан таъминлаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бензин нархи сувдан ҳам арзон бўлган мамлакат