
Франциянинг бокс бўйича 2 карра чемпиони Тарик Соҳибиддин Мюнхендан Парижга парвоз қилаётган самолётни қўлга олмоқчи бўлган йўловчини зарарсизлантирди.
Журналист Арно Ромеронинг Facebook’да маълум қилишича, безори йўловчи тажовузкорлик кўрсатиб, учувчилар кабинасига кириб, самолёт йўналишини ўзгартиришга мажбурламоқчи бўлган. Шунда 46 ёшли собиқ боксчи 2 нафар йўловчи ёрдамида безорини полга йиқитиб, унинг қўл-оёқларини боғлаб қўйган.
Самолёт Шарл-де-Голл номидаги аэропортга қўнгач, безори полицияга топширилган. Таъкидланишича, у психиатрик текширувдан ўтказилади.
Келиб чиқиши марокашлик бўлган Соҳибиддин профессионал боксдаги фаолиятида 23 та жанг ўтказиб, 12 та ғалабага эришган ва 11 марта мағлубиятга учраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар