18:00 / 29.08.2018
6 234

Боғча тарбиячиси болани ухлашга ётқизиш учун уни бўғди (видео)

Боғча тарбиячиси болани ухлашга ётқизиш учун уни бўғди (видео)
Қозоғистоннинг Темиртау шаҳридаги болалар боғчаларидан бирида 50 ёшли ходим ухлашни хоҳламаган қизчани бўғди. Тарбиячига нисбатан жиноий иш очилди.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган кадрлардан кўриш мумкинки, аёл йиғлаётган боланинг устига чиқиб, ўтириб олган ва боши узра адёлни маҳкам қисган. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини даҳшатга солди.

Саноқли соатлар ичида видеороликка мингга яқин изоҳ қолдирилди. Бироқ, кейинчалик видеони ўчиришди, дея хабар беради Tengrinews.
[media=https://www.facebook.com/diyorjon1/videos/1087530478062743/]
Қарағанда вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати ушбу роликка изоҳ берди ва гумонланувчи аниқланганини хабар қилди. Ушбу ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-модда 2-қисми билан судга қадар тергов бошланди.

Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Экспертизалар белгиланган.

«Полиция ходимлари томонидан Instagram ижтимоий тармоғидаги интернет-ресурслар мониторинги давомида Shok_krg саҳифасида видео аниқланди. Унда аёлнинг бола устига адёл тортиши ва уни куч билан ушлаб туриши тасвирланган. Ушбу ҳолат полицияда қайд этилди. Полиция ходимлари томонидан видеони ўрганиш чоғида, шаҳардаги болалар боғчаларидан бирининг 50 ёшли тарбиячиси ишда бўлган вақтида ушбу болани у қулоқ солмагани ва каравотда сакрагани туфайли ухлашга ётқиза олмагани, шунинг учун боланинг устига адёл тортиб, уни куч билан ушлаб турганини тан олди. Шунингдек, вояга етмаган шахснинг ота-онаси аниқланди, улар ушбу аёлни жавобгарликка тортиш ҳақида ариза ёзишган. Тафсилотларни аниқлаш чоғида шу нарса маълум бўлдики, ушбу видео жорий йилнинг май ойида суратга олинган, бироқ ижтимоий тармоққа 2018 йилнинг 27 август куни жойлаштирилган», - дея хабар беришди маҳкама матбуот хизматидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боғча тарбиячиси болани ухлашга ётқизиш учун уни бўғди (видео)