
АҚШнинг Cargill Meat Solutions гўштни қайта ишлаш заводи намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалган 138 нафар мусулмонга товон пули тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Колорадода жойлашган мазкур компания асли сомалилик бўлган ишчиларига танаффусларда намоз ўқишларини тақиқлаб қўйган, кейинроқ эса уларни ишдан бўшатиб юборган.
Шундан кейин ишчилар тегишли органларга шикоят билан мурожаат қилган, уларнинг ишига ҳуқуқ ҳимоячилари аралашган. Охир-оқибат Cargill Meat Solutions ишдан ноҳақ бўшатилган ишчиларга 1,5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайдиган бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар