15:56 / 20.10.2018
2 378

Перу ички ишлар вазири собиқ судьянинг мамлакатдан қочгани учун истеъфога чиқди

Перу ички ишлар вазири собиқ судьянинг мамлакатдан қочгани учун истеъфога чиқди
Перу президенти Мартин Вискарра мамлакатдан коррупцияда гумон қилинаётган, олий суднинг собиқ судьяси Сесар Иностроса қочганидан кейин мамлакат ички ишлар вазири Мауро Мединанинг истеъфосини қабул қилди.

“Бўлиб ўтган воқеаларнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, мен ички ишлар вазири истеъфосини қабул қилишга қарор қилдим. Биз коррупцияга қарши курашимизда тўхтамаймиз”, деб ёзган Перу президенти твиттердаги саҳифасида.

Иностроса октябрь бошида олий судда жиноий коррупциявий тўдани ташкил этгани гумони билан парламент томонидан ўз лавозимидан олинган. У ҳозир Испанияда бўлиб, Перу унинг топширилишига умид қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)