12:43 / 29.10.2018
3 860

Путиндан интервью олган тележурналист каналдан ҳайдалди

Путиндан интервью олган тележурналист каналдан ҳайдалди
2017 йилда Россия президенти билан интервью уюштирган америкалик тележурналист Мегин Келли NBC дан ҳайдалди, деб хабар берди Turon24 нашри РИА НОВОСТИга таяниб.

Мегин Келлининг ишдан кетишига унинг ирқчиликка йўналтирилган нутқи сабаб бўлган. Журналист “Бугун” (“Today”) тонгги дастурида АҚШни ҳаддан ортиқ сиёсий очиқликда танқид килган ва америкалик оқ танлилар омма норозилигига учрашига қарамай, “блекфэйс” (қора танлиларнинг юзида карикатурани ифодаловчи театр грими)ни ишлата олмаслигини айтган. Бу NBC телеканали раҳбариятига ёқмаган.

“Мегин Келли энди йўқ. У телеканалга бошқа қайтиб келмайди”, дейди воқеадан хабардор бўлган NBC телеканали масъул ходимларидан бири.

“Айни вақтда биз хабарни қачон эълон қилиш бўйича иш олиб боряпмиз, аммо менга ишонинг Мегинни энди NBC да кўрмайсиз” деб сўзини давом эттирган манба.

Нашрнинг хабар қилишича, тележурналист жонли эфир вақтида хатосини англаб, можарони кўзёши билан ҳал қилмоқчи бўлган, бироқ бу наф бермаган.

Агар NBC Мегин Келли томонидан интизомни бузиш ҳолати содир этилганини исботлай олмаса, телеканал журналистга бекор қилинган шартнома учун 69 млн доллар бериши керак бўлади.

Маълум бўлишича, тележурналист телекомпаниядан 50 млн доллар талаб қилган. Телеканал билан тузилган шартнома тугашига яна бир йил-у ўн ой муддат қолгани учун Мегин Келли компаниядан бир йил учун 25 млн доллар ундирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путиндан интервью олган тележурналист каналдан ҳайдалди