
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Амул-Хазар» раллисига тайёргарлик кўрган пойга автомобили унга Германияда 520 минг еврога сотиб олинган. Бундан Туркманистон давлат харидлари портали маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади Kun.uz.
Президент учун автомобиль 7 июнь куни сотиб олинган, 19 июнь куни эса Туркманистон президенти ва унинг ўғли Сардор ўз чизмалари бўйича пойга автомобилини «шахсан ўз қўллари» билан лойиҳалаштиришди ҳамда йиғишди.
Бердимуҳамедов томонидан йиғилган автомобиль 20 июнь куни омма олдида намойиш этилди. Июль ойи бошида Туркманистон президенти Германиядан олиб келинган машинада синовлар ўтказди ҳамда ўз ихтироси бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлди.

Фото: Хроника Туркменистана

Фото: Хроника Туркменистана

Фото: Хроника Туркменистана
Раллининг бошланғич босқичида Бердимуҳамедов Mini-Cooper спорт автомобилида иштирок этди, бироқ бу Германиядан келтирилган машина бўлганми ёки бошқа автомобиль эдими - номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар