Австрия президенти Россия фойдасига жосуслик қилган полковник воқеаси бўйича изоҳ берди

  • 11-11-2018, 03:55
  • 726
  • Дунё
  • Австрия президенти Россия фойдасига жосуслик қилган полковник воқеаси бўйича изоҳ берди
    Австрия президенти Александер Ван дер Беллен Ö1 радиостанциясига берган интервьюсида истеъфодаги полковникнинг Россия билан алоқалари тўғрисидаги жосуслик можаросига изоҳ берди.

    Австрия президенти бу борада аниқ қарор қабул қилишдан олдин батафсил текширув ўтказиш зарурлигини билдирди.

    "Айни пайтда ҳодисадан фожиа ясашга сабаб кўрмаяпман", — деди Александер Ван дер Беллен.

    Аввалроқ Австрия ОАВ йигирма йилдан буён Россия фойдасига жосуслик қилиб келганликда гумонланиб истеъфодаги полковник ҳибсга олинганини хабар қилганди.

    Австрия мудофаа вазири Марио Кунасек жосус ҳақидаги маълумотни «дўст» хориж махсус хизмати тақдим этганлигини билдирди.

    Австрияда Россия учун жосуслик қилишда гумонланиб ушбу мамлакат қуролли кучлари полковниги қўлга олингани ҳақида 9 ноябрь куни маълум бўлди.

    Австрия канцлери Себастьян Курц Москвани бу борада жавоб беришга чақирди, мамлакат ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль эса Россияга бўлажак ташрифини бекор қилди.

    » » Австрия президенти Россия фойдасига жосуслик қилган полковник воқеаси бўйича изоҳ берди