
Италиянинг Болонья шаҳри суди “Мисс Италия-2017” ғолибининг юзига кислота сепиб, уни жароҳатлаган жиноятчини 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Модель Жессика Нотарога нисбатан бу тажовуз 2017 йил бошида амалга оширилган. Жессиканинг собиқ йигити бўлган Эдсон Таварес ўзаро жанжал оқибатида моделнинг юзига кислота сепиб юборган. Оқибатда Жессика бир неча ой даволанишга, кўплаб жарроҳлик операцияларини бошдан кечиришга мажбур бўлган. Шифокорлар унинг чап кўзини тиклай олмаганлари учун модел қора кўзбойлоғич таққан ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Жиноят содир этилган йили Эдсон Таварес 18 йилга қамалишга ҳукм этилган эди. Адвокатларнинг Таваресга нисбатан айблов хулосаларини енгиллаштириш бўйича қилинган мурожаатлари инобатга олиниб, унга 15 йилу беш ой ва 20 кунлик қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар