Фото: Reuters
Мексикалик археологлар Теотиуакандаги Ой пирамидаси остида ерости туннелини топди. У дафн маросимлари учун фойдаланилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mexico News Daily’га таяниб, Daryo хабар бермоқда.
1980 йиллардаги аввалги қазиш ишларида олимлар бош суяги шакли ўзгарган инсон жасади қолдиқлари, шунингдек, яшил тошдан турли артефактларни топган. Шу сабабдан бу каби объектларни пирамида остидан ҳам топиш мумкинлиги тахмини юзага келган.
Археологлар пирамидани электротомография ёрдамида сканерлаб, саккиз метр чуқурликда ерости камерасига олиб борувчи 15 метр узунликдаги туннелни топди. Лабиринтлар ўлчами ва аввалги топилмалар бу жой рамзий маънога эга бўлганлигидан далолат беради.
Олимлар фикрича, пирамида остида «нариги дунё» рамзи жойлашган.
Ой пирамидаси эрамизнинг 200—450 йиллари оралиғида барпо этилган. Қурилма зинаси Ўликлар йўлига олиб боради, унинг чўққисида эса Ой худоси шарафига диний маросимлар учун фойдаланилган майдонча жойлашган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради