Украинада 3 минг йиллик қабрдан қучоқлашган жуфтлик қолдиқлари топилди

1 дақиқа ўқиш324
Украинада 3 минг йиллик қабрдан қучоқлашган жуфтлик қолдиқлари топилди

Украинада археологлар бронза даврига мансуб 3 минг йиллик қабрни ўрганди. Ғарбий Украинадаги Петрикив қишлоғи ҳудудида топилган ушбу дафн жойида эркак ва аёл бир-бирини қучоқлаган ҳолда ётгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, қабр Вйсотска маданиятига тегишли. Бу маданият бронза даврида ҳудудда яшаган аҳоли урф-одатлари ва дафн маросимлари билан боғлиқ муҳим маълумотлар беради.

Тадқиқотчилар қолдиқларнинг ҳолатига қараб, аёл дафн пайтида ҳали тирик бўлган бўлиши мумкин, деган эҳтимолни айтмоқда. Чунки икки жасаднинг табиий қучоқлашган ҳолатда жойлашиши тасодифий эмасдек кўринади.

Bir-birini quchoqlab turgan ikki inson skeleti va ularning chizilgan tasviri.

Шу билан бирга, олимлар бу хулоса қатъий исбот эмаслигини ҳам қайд этмоқда. Айримлар аёл турмуш ўртоғи билан бирга дафн этилишни ўзи хоҳлаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Қадимий қабр бронза даври одамларининг оила, вафо ва маросимларга муносабатини тушуниш учун қизиқарли топилма сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?