21:42 / 04.12.2018
6 313

«Чўқинтирган ота» қўлга олинди

«Чўқинтирган ота» қўлга олинди
Италияда Сицилия мафияси — «Коза ностра»нинг 46 нафар аъзоси ҳамда гуруҳ етакчиси Сеттимино Минео қўлга олинди. Уларнинг барчаси мафияга аъзолик, товламачилик, ноқонуний қурол олиб юриш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Минео 80 ёшда. Ўтган йили, бир умрга қамалган Тото Риинанинг ўлимидан сўнг, «Коза ностра» бошқаруви унга ўтди.

Минео Сицилия полициясига яхши таниш. У мафия устидан ўтказилган судловда 11 йилга қамалганди. Ушбу суд ташаббускори, терговчи Жованни Фальконе 1992 йили айнан Тото Риина томонидан ўлдиртириб юборилган.

Полиция маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда мафиянинг тузилмасида муаммолар бўлган. Шундан сўнг бир неча кланлар Минеога «чўқинтирган ота» — етакчи ваколатларини беришга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Чўқинтирган ота» қўлга олинди