date
views 5 679

Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолди

Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолди
Россия ва Беларусь президенти Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилиши вақтида газ нархининг шаклланиши масалаларини муҳокама қилди.

Лукашенконинг айтишича, беларуслик истеъмолчилар учун ҳар минг кубометр газ нархи 130 долларни ташкил этади. Шу билан бирга, Россия қўшни ҳудудларида эса (масалан, Смоленск областида) фақатгина 70 доллар туради.

Бунга жавобан Путиннинг билдиришича, агар Россия Беларусга газни бозор нархида сотганида, унда унинг нархи 130 доллар эмас, балки 200 доллар бўларди. Шундан сўнг, у бу масалани ёпиқ режимда муҳокама қилиш таклифи билан чиқди.
[media=https://www.youtube.com/embed/AcwDNLxRgRk]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолди