17:51 / 16.12.2018
5 781

Россия америкаликларга жавобан «ядровий апокалипсис қуролини» қайтаради

Россия америкаликларга жавобан «ядровий апокалипсис қуролини» қайтаради
Фото: WeapoNews.com
Россия бугунги кунда «Периметр» ёки «Ўлик қўл» деб номланган совуқ урушнинг махфий тизимига қайтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Ушбу тизим ядро ҳужуми содир бўлганда, инсон аралашувисиз ракеталарга жавобан автоматик равишда ишга тушади.

Россиянинг ушбу автоматлаштирилган тизими «ўта ҳалокатли» бўлиб, у Ғарбнинг ташвишланиши учун барча асосларни беради. «Апокалипсис ядро қуроли»нинг қайтарилиши президент Дональд Трампнинг АҚШнинг 1987 йилги ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни учириш келишувидан чиқиши тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Трампнинг Россия ушбу шартномани бузаётгани деган тўғрисидаги даъвоси Москвани ғазабини келтирди ва хавотирига сабаб бўлди. Сабаби АҚШ ракеталари, айтайлик, Германия ёки Польшада жойлаштирилса, улар Россия ҳудудига учиб ўтиш имконига эга бўлади.

Россиянинг географик ҳолати Қўшма Штатларга фақат қитъалараро баллистик ракеталар ёрдамида зарба бериш имконини беради. 1990 йилларда Россия стратегик ракета кучларига раҳбарлик қилган Виктор Есин афсонавий «Периметр» тизими ҳали ҳам мавжуд эканлигини тасдиқлаган.

Виктор Есиннинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар Европада ўрта масофага учадиган ракеталарни жойлаштира бошласа, Россия бунга жавобан огоҳлантирувчи ядровий уруш доктринасига ўтиш масаласини кўриб чиқади. «Периметр» тизими ишламоқда, у ҳатто аввалгидан-да такомиллашиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия америкаликларга жавобан «ядровий апокалипсис қуролини» қайтаради