09:01 / 20.12.2018
7 239

Россия сув ости кемасининг АҚШга ядровий зарба бериши моделлаштирилди

Россия сув ости кемасининг АҚШга ядровий зарба бериши моделлаштирилди
АҚШнинг We Are The Mighty портали Россиянинг “Борей” туридаги сув ости крейсерининг АҚШга ядровий қурол билан зарба бериши оқибатларини моделлаштирди.

Нашрнинг таъкидлашича, “Булава” ракеталари билан қуролланган “Юрий Долгорукий” сув ости кемаси назарий жиҳатдан АҚШнинг ўнлаб шаҳарларини йўқ қила олади. Ундаги 16 та “Булава” ракетасидан ҳар бири 9 минг кмгача масофани ўта олади: сув ости кемаси Гавайидан ғарбда бўла туриб, Нью-Йоркка зарба бериши мумкин.

Мақола муаллифларининг фикрича, Россия ракеталарининг олисга уча олиши асосий устунлиги ҳисобланмайди. АҚШ билан можаро ҳолатида Россия АҚШнинг аксарияти Гавайида жойлашган мудофаа объектларини йўқ қилишига тўғри келган бўларди. Бунда ҳужум учун энг яхши нуқта Мексика кўрфази ҳисобланади: бу ердан ракеталар АҚШнинг исталган штатигача ета олади.

“Годзилла каби, бироқ ундан вайронкорроқ ва қирғинбаротроқ йиртқич Мексика кўрфази остидан кўтарилади”, дейилган нашрда.

Таъкидланишича, баллистик ракеталардан ҳар бири кучи 100 килотоннадан кўпроқ бўлган 6 та бўлакланувчи жанговор блокни ташийди. Шу тариқа, ракетанинг умумий портлаш кучи 9 минг килотоннадан кўпроқни ташкил қилади, 96 та жанговар каллак АҚШнинг ўнлаб шаҳарлари ва ҳарбий объектларига етиб борган бўларди. Муаллифларнинг фикрича, зарба ҳолатида Шайенн тоғи ичидаги Шимолий Американинг ҳаво-коинот мудофааси қўмондонлиги штаби бут қолиши мумкин, бироқ Пентагон, Капитолий, Оқ уй, АНБ бош қароргоҳи ва бошқа кўплаб стратегик объектлар катта эҳтимоллик билан йўқ қилинади.

“Юз минглаб одамлар ҳалок бўлади, ўнлаб ядровий бомбардимончилар, сув ости кемалари ва ракеталар йўқ қилинади. Ва бунинг барчаси душманнинг биргина сув ости кемасидан амалга оширилади”, деб таъкидлаб ўтилган мақолада.

Бироқ экспертлар бундай сценарийни “даҳшатли назария” деб ҳисоблашга чақиришган, чунки бирорта ҳам рақиб ўз давлатини йўқотмаган ҳолда ядровий ҳужумни бошлай олмаган бўларди.

"Борей" ва "Борей-А" лойиҳасидаги сув ости крейсерлари яқин ўн йилликларга Россиянинг денгиздаги стратегик ядровий кучларининг негизи бўлишга чақирилган. 2020 йилгача бу турдаги 8 та сув ости кемасини қуролланишга олиш режалаштирилган.

Крейсернинг узунлиги 170 метрни, эни 13,5 метрни, сув ости сув сиғимдорлиги 24 минг тоннани ташкил қилади. Атом сув ости кемаси “Булава-30” қитъалараро баллистик ракетасидан 16 тасини олиб юра олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия сув ости кемасининг АҚШга ядровий зарба бериши моделлаштирилди