
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия томони Туркия ҳамда Исроил Қримнинг РФга қўшилишини тан олишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ҳам Тель-Авив, ҳам Анқара Россиянинг Қримдаги референдум халқаро ҳуқуқ билан мувофиқлашган ҳолда ўтказилганига доир иддаоларига ҳозирча рози бўлмаяпти.
«Умид қиламизки, вақт ўтиши билан ҳам Туркия, ҳам Исроилдаги шерикларни қримликлар томонидан бир неча йил олдин қилинган танлов тўғри эканига ишонтира оламиз», - дея таъкидлаб ўтди Песков. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар