16:45 / 02.01.2019
4 097

Россиянинг энг бой кишилари 2018 йилда 6 млрд. долларга яқин маблағ йўқотишди

Россиянинг энг бой кишилари 2018 йилда 6 млрд. долларга яқин маблағ йўқотишди
Россиянинг энг бой кишилари умумий бойлиги 2018 йил давомида жами 5,915 миллиард долларга камайди, деб хабар берди Kun.uz РИА Новостига асосланиб.

2018 йилда айрим миллиардерлар маблағ йўқотган бўлса, айримларининг бойлиги кўпайди. Масалан, "Норникель" эгаларидан бири Владимир Потаниннинг бойлиги 6,87 миллиард долларга ошиб, 19,6 миллиард долларга етди. Иккинчи ўринда бойлиги 2,77 миллиард долларга кўпайиб, 19,4 миллиард долларни ташкил этган "Новатэк" эгаси Леонид Михельсон жойлашди.

Новолипецк металлургия комбинати акциялари асосий эгаларидан бири Владимир Лисин бойлиги 146 миллион долларга камайган бўлса-да, 17,9 миллиард доллар билан учинчи ўринни олди. "Северсталь" эгаси Алексей Мордашов тўртинчи ўринда бўлиб, унинг бойлиги йил давомида 2,23 миллиард долларга камайди ва 17,4 миллиард долларни ташкил этди. Юқори бешликни 3,45 миллиард долларга бойиб, бойлиги 16 миллиард долларга етган "Лукойл" эгаси Вагит Алекперов якунлайди.

Алишер Усмонов ("Металлоинвест", "Мегафон") 14,2 миллиард доллар билан олтинчи (бойлиги 327 миллион долларга камайган) ўринга жойлашди. Роман Абрамовичнинг (Evraz) бойлиги 1,6 миллиард долларга ўсиб, 14,1 миллиард долларга етди. Кейинги ўринларни Геннадий Тимченко (13,8 миллиард доллар), Виктор Вексельберг (13,1 миллиард доллар) ва Андрей Мельниченко (12,5 миллиард доллар) эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бой кишилари 2018 йилда 6 млрд. долларга яқин маблағ йўқотишди