date
views 4 579

Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди

Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди
Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 1-қаватида Сбербанк шохобчаси ва боулинг-клуби бор бўлган кўнгилочар марказ жойлашган 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди.

DonDay нашри маълумотларига кўра, воқеа соат 18:30 атрофида юз берган. Таъкидланишича, бинонинг ҳозирда ишламайдиган Сбербанк филиали устидаги қисми қулаб тушган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, фалокат банк офисида бино режаси ўзгартирилгани сабабли юз берган бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, боулинг-клубда бино қулаши вақтида одамлар бўлган. Улар бешикаст ташқарига чиқишга муваффақ бўлишган. Қутқарувчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирча бинонинг қулаган қисмида одамлар бўлган-бўлмагани номаълумлигича қолмоқда, бироқ гувоҳларнинг айтишича, хоналарда чироқ ёқиқ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни тонгги соат 4 да Россиянинг яна бир шаҳри – Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушганди. Охирги маълумотларга кўра, фожиа 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди