09:30 / 06.01.2019
3 767

Америкалик кинотанқидчилар 2018 йилнинг энг яхши фильмини эълон қилишди

Америкалик кинотанқидчилар 2018 йилнинг энг яхши фильмини эълон қилишди
АҚШ кинотанқидчилари миллий жамияти (NSFC) 2018 йилнинг энг яхши фильмлари рейтингини эълон қилишди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Кинотанқидчилар хитойлик режиссёр Хлоя Чжаонинг “Отлиқ” фильмини ўтган йилнинг энг яхши фильми деб топишган. Бу фильм истеъдодли отлар ўргатувчиси ҳақида бўлиб, у бошидан олган оғир жароҳат туфайли ушбу ишини ташлашига тўғри келади.

Рейтингнинг 2-ўрнига мексикалик режиссёр Альфонсо Куароннинг оқ-қора “Рома” фильми қўйилган. 3-ўринга жанубий кореялик режиссёр Ли Чхан-доннинг “Ёнувчи” фильми лойиқ топилган. Мутахассислар энг яхши режиссёр сифатида Альфонсо Куаронни эътироф этишган.

Кинотанқидчилар йилнинг энг яхши актёри сифатида режиссёр Пол Шредернинг “Чўпон кундаликлари” фильмида бош ролни ижро этган Итан Хоукни, энг яхши актриса сифатида эса “Маҳбуба” фильмида рол ижро этган Оливия Колманни эътироф этишган.

“Сталиннинг ўлими” фильми учун сценарий ёзган Армандо Ианнуччи, Дэвид Шнайдер ва Йен Мартин энг яхши сценарийнавислар деб топилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик кинотанқидчилар 2018 йилнинг энг яхши фильмини эълон қилишди