13:53 / 09.01.2019
3 040

Хабиб Нурмагомедов қозоғистонлик мухлисига ваъда берди

Хабиб Нурмагомедов қозоғистонлик мухлисига ваъда берди
Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов «Инстаграм»да қозоғистонлик мухлисининг мурожаатини эътибордан четда қолдирмади.

«Ассалому алайкум ҳурматли Хабиб! Менинг исмим Саша, 26 ёшдаман. Қозоғистоннинг Караганда шаҳриданман. Ҳозирча менинг хотиним ва болаларим йўқ. Аммо, Карагандадаги болалар уйида кичик дўстларим бор. Улар нафақат ақлий, балки жисмоний томонлама ҳам иқтидорлилар. Уларнинг ҳар бирида ўз мақсади бор.

Улар сизнинг 2-3 дақиқалик чиқишингизни кўрсалар, катта мотивация, ҳаётга, муваффақиятларга интилиш пайдо бўларди. Мен сиздан фаолиятингиз ҳақидаги китобни болалар учун совға сифатида сўрамоқчи эдим. Сизнинг уларга қиладиган видеомурожатингиз ёки китобингиз одамларга таъсир кўрсатади, мотивация бағишлайди ва ҳаётда муваффақиятга эришишларига ёрдам беради. Умид қиламанки, хатим сизга етиб боради. Ҳурмат билан Александр», – деб хабар қолдирган мухлис.

Ўз ўрнида спортчи мухлисга жавоб ёзди: «Мен шу йил Карагандага бораман ва Худо хоҳласа албатта сизларнинг болалар уйингизга кираман. Илтимосинг бўйича эса «директ»да боғланаман, мени кут», – деб жавоб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хабиб Нурмагомедов қозоғистонлик мухлисига ваъда берди