06:00 / 14.01.2019
3 526

Америкалик бизнесмен унга чиройли муомалада бўлган «Макдоналдс» ходимасига машина совға қилди

Америкалик бизнесмен унга чиройли муомалада бўлган «Макдоналдс» ходимасига машина совға қилди
Фото: «Информатор»
Американинг Хатчинсон шаҳрида яшовчи (Миннесота штати) бизнесмен Крис Эллис «Макдоналдс»да ишловчи Вики Андерсонга 2009 йилда чиққан Pontiac автомобилини совға қилди, деб ёзади Daryo.

Вики Андерсон вақт ўтиши билан рестораннинг доимий ташриф буюрувчисига айланган Эллис билан доим хушмуомала бўлган.
Кунлардан бирида Андерсон Эллисдан арзон машина сотадиган таниши бор-йўқлиги ҳақида сўраган. Аёлнинг автомобили бузилиб қолган, уни таъмирлаш учун эса 500 доллар тўлаш керак бўлган.

Эллиснинг ўғли ўзининг Pontiac’ини сотишга уринаётган эди. Бизнесмен машинани харид қилиб, унда «Макдоналдс»га келди ва менежердан аёлни кўчага чиқаришни илтимос қилди. Аёлнинг ҳикоя қилишича, у дастлаб ишдан бўшатилганлигини тахмин қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Америкалик бизнесмен унга чиройли муомалада бўлган «Макдоналдс» ходимасига машина совға қилди