20:38 / 20.01.2019
5 530

5 миллион нусха Қуръон бепул тарқатилди

5 миллион нусха Қуръон бепул тарқатилди
Саудия Арабистонининг Ал-Харж вилоятидан жой олган “Қуръон ёрдам маркази” эскирган Қуръонларни маҳаллий аҳолидан ва муассасалардан йиғиб олиб, уларни қайта таъмирлаб, хориждаги мамлакатларга бепул тарқатиш ишлари билан шуғулланади.

Islom.uz'нинг IQNA ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, шу кунгача ушбу марказ томонидан дунёнинг 35 та мамлакатига 5 миллион донадан зиёд Қуръони карим бепул етказиб берилган. Марказ муқовалари эскирган, ўқишга яроқсиз ҳолга келган Қуръонларни олиб келиб бериш учун одамларни ҳамкорлик қилишга чақирган эди. Айнан мана шу чақириқ сабаб, жуда кўплаб Мусҳафи шарифлар марказга етказиб берилган.

Маълумот тариқасида шуни айтиш мумкинки, “Қуръон ёрдам маркази” бир маҳаллий ўқитувчи томонидан ташкил этилган. Фаолиятининг бошида масжид ва мактаблардан эски Қуръонларни йиғиш билан шуғулланган. Маълум вақт ўтиб йиғилган Мусҳафлар сони ортиб борганидан сўнг, уларни қайта таъмирлаб, муҳтож давлатларга бепул тарқатишни йўлга қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 5 миллион нусха Қуръон бепул тарқатилди